ALISHER SOBIR OG'LI — yuksak iste'dod, beqiyos ishtibohlar, ajib satrlar, samimiy va dilga yaqin so'zlar ifoda topgan ijod sohibi...
Мактуб
Қалдирғочдек беғубор ва беозор
опам Наргизага
Опа ўша оппоқ нурли тонглар қани
Ишқ шаробин қуйган соқе жомлар қани
Мен дунёга итдек ҳуриб ўтгандайман
Жаннатларга эшик бўлган шомлар қани
Вафо сўзи эскирдими ғариб диллар
Кунларимни қовурмоқда ғамгин йиллар
Опа учгин бу ҳокисор ерни босма
Тоғри гапдан ор қилади бу қузғунлар
Исён қилар юрагимда бир оқ қайин
Бу кўзларим ёнмай қолди кун кўрмайин
Опа бизлар эртакларга ишонардик
Дил пок эди бешикдаги гўдакдайин
Онам яшаш бева ойнинг сочин ўриб
Икки кўзин дарёлари кетган қуриб
Бизлар баҳор кутган йўлдан куз келмоқда
Кўнглим охсоқ ҳали ёшлик ўтмай туриб
Ана ажал остонамдан видо ўқир
Бу тақдирга ланат дея гадо ўқир
Опа қаранг юраксизлар худогамас
Бир- бирига саждалар қиб дуо ўқир
Болалигим ҳув осмонда қолиб кетган
Ҳаловатни юлдизсиз тун олиб кетган
Е хўрсинманг осмон ҳолсиз йиқилади
Бу дунёдан ким кулиб ким нолиб кетган
Муз бағрида ҳам токилиб яшнаябмиз
Гоҳ эзилиб гоҳ эгилиб яшнаябмиз
Опа дунё нима деса деяверсин
Биз юракда ХУДО билан яшаябмиз
Сиз кутасиз
“Сиз кутасиз”, мени кун бўйи,
Йўл қарайсиз ақилдан озиб.
Юрагингиз остонасига
Ҳатто исмим қўйгансиз ёзиб.
Сиз кутасиз шамоллар беун,
Изсиз дайдир, осмон ўртанар.
Ҳовучига тўлдириб дуо,
Қизғалдоқлар ҳолсиз тебранар.
“Сиз кутасиз” кўйлагингиз чанг
Тупроқ йўлга дардингиз тўкиб.
Қуёш ҳолдан тойган маҳали,
Севгимизга видолар ўқиб.
Сиз кутасиз тоқатингиз тоқ,
“Эҳ келмайди” деб тил учида.
Йўлда асир тушиб қолдим мен,
Кўзларингнинг қорачиғига.
Дунё бу
Ким ҳусун адоси ким гул адоси,
Ким чаман ичинда булбул адоси.
Онамнинг сабрдан экан либоси,
Онамни азобга солган дунё бу.
Кўҳна бозор дунё асли тор дунё,
Ғамдан бўлак яна ниманг бор дунё.
Ёмонга жазонг йўқ яхшинг хор дунё,
Қирқта қароқчидан Қолган дунё бу.
Қўл чўзсанг бойга чўз тўрдан жой тегар.
Камбағалга доим шўрдан жой тегар.
Сенга ҳам Менга ҳам гўрдан жой тегар,
Бойлари иймонин сотган дунё бу.
Мард бўл
номардларга эгилмасин бош,
Кўнгилни юмшатмас сохта бу кўз ёш.
Шайтон бўб шайтонга отишади тош,
Шайтонла хилватда ётган дунё бу.
Чиройга сиғиниб яшаётирмиз,
Кўнгилга кўмилиб яшаётирмиз.
Суйдик деб куйдик деб яшаётирмиз,
Асли гўзаллиги ёлғон дунё бу.
Иймонли дилларда азиздир одам,
Гоҳ тўғри гоҳида эгридир одам.
Ўлсанг йиғлаб кулиб тутишар мотам,
Ҳаттоки дўстлиги ёлғон дунё бу.
Машрабдан Ҳайёмдан қолган дунё бу.
Кўшиқ
Кўшиққа айландим
ғамгин кўшиққа,
ҳар дилда
ҳар кўйда ўқилавердим.
Минг йил сажда этдим вафосиз ишққа,
Ҳар тонг қуёш ила туғилавердим.
Янградим тоғлардан садолар қайтди.
Иймонин ҳовучлаб адолар қайтди.
Сенинг боғларингдан қайтмади садо,
Менинг осмонимдан видолар қайтди.
Адашган еллардай увуллаб юрдим,
Қуш бўлиб қанотсиз ҳаёллар сурдим.
Сени кўнглингдаги кўзгуда эмас,
Мен ўз суратимни оловда кўрдим.
Олов қўшиқ эдим
Олов тан эдим
ҚАЛҚОН
Ой бўлмаса бефайз ахир осмонларим,
Қизил қонга тўлиб кетди ўммонларим.
Магаданда жонсиз ё тар Усмонларим,
Кўкси қалқон ватанларим унсиз ётар.
Ажинлар ҳам кўпаймоқда юзлар аро,
Бегзодларинг бўзламоқда сўзлар аро.
Тош девордан мўлтирашиб ҳарфлар аро,
Кўкси қалқон ватанларим унсиз ётар.
Ватан ор деб болаларинг жўш урдилар,
Уйда Она ҳар тун жангни туш кўрдилар,
Озодликни ҳар нематдан хуш кўрдилар.
Кўкси қалқон ватанларим унсиз ётар.
Тин билмаган болаларинг қонлар ютган,
Барчинойлар изин қараб зор-зор кутган.
Қўрғошинга кўксин қалқон қилиб тутган,
Кўкси қалқон ватанларим унсиз ётар.
Қисматинггиз бир четидан эртак тўқиб,
Етим қолган қизчаларга берган ўқиб.
Сиз ётибсиз тош тагида сочлар қўқиб,
Кўкси қалқон ватанларим унсиз ётар.
Юрт тинчлиги бизлар учун шараф шон деб,
Душманларнинг барчасига биз қалқон деб.
Обод бўлса бўлди бизга Туркистон деб,
Кўкси қалқон ватанларим унсиз ётар.
Ватан
Онам алла айтганида
милтиллаган чироқсан
қодирийни ўтга солган
бир аламсан фироқсан
ўзинг ота ўзинг она
сен ҳокисор тупроқсан
бобурларни олислардан
адо қилган бу ватан
ватан қадринг билмаганлар
бари кўнгли куйуклар
сени учун жон берганлар
бугун энди буюклар
ўз уясин тополмасдан
қон йиғлайди кийиклар
шаҳид кетган ўғлонларин
йўқлолмаган бу ватан
момомнинг оқ сочларида
ўтган кунинг кўрганман
тиним билмас деҳқонлардан
кимлигингни сўрганман
лек ўйласам асли сенла
қўл ушлашиб юрганман
деҳқон бобом қўлларини
қавартирган бу ватан
бешикларни тебратишиб
онажонлар тинмайди
мард ўғилни ўлдирсангда
лек ғурури синмайди
сендан олис учмоқликга
юрак асло кўнмайди
онам билан биргалашиб
аллалаган бу ватан
агар ўлсам олислардан
изламангиз гўримни
олтинларга алишмасман
тикон тўла еримни
ғийбат қилманг е буюклар
ватан деган шерьимни
узбегимни
узлигимни
англаттирган бу ватан
Оқ
қайин
Димиққан ўрмонда оқ қайин
Кўнглини топширда елларга
Сиғиниб қорайган дилларга
Тўзғийди борлиққа тундайин
Томиринг жонимга туташган
Жон бир ён сен эса бир тараф
Худога элтувчи йўл қараб
Адашган биз ўша адашган
Ёшликда қиличдай шохларинг
Кўз тикиб яшайсан осмонга
Буваклар чириган ўрмонда
Худога етарми охларинг
Сен ҳолдан толябсан кун сайин
Бахш этиб руҳингни самога
Худолар сиғмаган дунёга
Сен қандай сиғябсан оқ қайин
Унутганга
ўхшар қиз
Муҳаббатми хор енди
Йигит ўлсин ор енди
Ўзга ёри бор енди
Ўзга ёри бор енди
Йиғлаганга ўхшар қиз
Узатдилар тенгига
Қарамайин кўнглига
Йулдуз тўшаб йўлига
Хижронларни чўлида-
Адашганга ўхшар қиз
Йиғлама дер онаси
Сирга тўлди хонаси
Кўз ёшин ҳар донаси
Кўз ёшин ҳар донаси
Марваридга ўхшар қиз
Шовулламанг даралар
Холсиз торманг наралар
Йўқ битмаган яралар
Ахир янги яралар
Мажнун толга ўхшар қиз
Қулоқ солмай зорига
Кўник дейди борига
Кўнгли йўқда ёрига
Энди бари-барига
Кўникганга ўхшар қиз
Тоғлар қулар додидан
Осмон қулар додидан
Ошиғини ёдидан
Ўчирганга ўхшар қиз
Унутганга ўхшар қиз
Оймома
Оймомажон
Оймомажон
Дилимда зор алам бор
Осмонми зир титратгучи,
Бўғзимда бир нолам бор.
Оймомажон
Оймомажон
Кўзларимда томчи ёш
Мен дунёга
Дунё менга
Бунча бўлдик бағритош
Оймомажон
Оймомажон
Аҳир оташ юрагим
Мен худодан онам учун
Бир сиқим бахт сўрадаим
Оймомажон
Оймомажон
Хоридим мен
Толдим мен
Сенинг билан ўксиб-ўксиб
Шоир бўлиб қолдим мен
Комментариев нет:
Отправить комментарий